1,75 гектар майдонда қад ростлайдиган “Avar Woods” масъулияти чекланган жамиятда МДФни қайта ишлаш ва ДСП ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Лойиҳа қиймати 2,5 миллион АҚШ доллари бўлган корхонага хориждан замонавий ускуналар олиб келинаяпти.
Йилига 200 минг дона МДФ ишлаб чиқариш қувватига эга янги лойиҳани ўз муддатида амалга ошиши учун “Агробанк” Гурлан филиали томонидан 2 миллион доллар имтиёзли кредит ажратилган.
Ҳозирги бунёдкорлик жараёнида ушбу қурилиш материалларига эҳтиёж тобора ошиб бормоқда. Янги корхонада ишлаб чиқариладиган қурилиш материаллари ички эҳтиёжни қоплаш билан бир қаторда хорижга ҳам экспорт қилинади.
Мазкур корхона вилоятда бу борада етакчи ишлаб чиқарувчилардан бирига айланиши мумкин, дея фикр билдирмоқда мутахассислар.
Янги корхонада юздан ортиқ иш ўринлари яратилади.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири