"Ғузор – Регар" электр узатиш тармоғини тиклаш инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда

    “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан “Ўзбекистон Республикасида 500 кВли Ғузор – Регар (л-507) электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати Ўзбекистонда 500 кВли "Ғузор – Регар" электр узатиш тармоғини тиклаш инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда, дея хабар бермоқда.

    Хусусан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан “Ўзбекистон Республикасида 500 кВли Ғузор – Регар (л-507) электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Лойиҳа доирасида 500 кВли Ғузор – Регар (Л-507) электр узатиш тармоғининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги 63 километр узунликдаги қисми қайта қурилади. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 25 миллион АҚШ долларни ташкил этади.

    Халқаро тендер танловлари натижаларига кўра, Хитой Халқ Республикасининг “Shanghai Electric Power Transmission & Distribution” компанияси ғолиб деб топилди ва мазкур инвестицион лойиҳа ушбу компания билан ҳамкорликда амалга оширилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates