Ғузорда «SOY CITY» қуриш режа қилинмоқда

    Урбанизация 14 сентябр 2020 992

    Ғузорда туманида хорижий инвестор иштирокида яна бир шаҳарча бунёд этилиши кутилмоқда.

    Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, ушбу истиқболли келишув вилоят раҳбари Зойир Мирзаев ва “CANADIAN SOY INTEGRATED PRODUCTION” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари Насииб Довуд (Канадалик турк) билан ўтказилган расмий мулоқотда маъқулланди.

    Маълум бўлишича, корхона келажакда туманда 10 минг гектар ерда 15 миллион долларлик лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш орқали 3000 га яқин туман аҳолиси учун иш ўрни яратиш ва «SOY CITY» (Соя шаҳри) қуришни режалаштирган.

    Шунингдек, туманда 7 гектар майдонда Ўрта Осиёда ягона бўлган 100 тонна сояни қайта ишлайдиган завод ҳам қурилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates