Ғузорда ташкил этилган янги тиббиёт марказига замонавий ускуналар келтирилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳоли сони ва географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси қошидаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимида туманлараро қўшма жароҳат ва юрак-қон томир касалликлари маркази ташкил қилинди.

    Марказга Хитойдан 6 миллиард сўмлик кўп кесимли компьютерли томография ускунаси, стационар рентген, мобил рентген аппаратлари, C-arm мобил рентген тизими, стационар ультратовуш аппарати, ПЗР-аппарати, ярим автомат ИФА, виброкаустик аппарат, бронхоскоп, гастрофиброскоп, транспорт ўпка сунъий вентиляцияси ва сунъий нафас бериш аппаратлари, хирургик асбоблар тўплами каби тиббиёт жиҳозлари келтирилди.

    Марказда травматологик, нейрохирургик, ангиохирургик (қон-томир хирургияси), кардиологик (жумладан, коронарографик) ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates