Гвинеяда Эбола безгаги бошлангани ҳақида эълон қилинган

    Долзарб 15 феврал 2021 504

    Даставвал уч нафар вафот этган кишининг қонида вирус борлиги тасдиқланган. Тўртинчисининг жавоби ҳали маълум бўлмаган.

    Гвинея ҳукумати якшанбада мамлакат жануби-шарқида Эбола безгаги бошланганлиги ҳақида расмий эълон қилган. Бу ҳақда Guinee114 янгиликлар портали ҳукумат эълонига таяниб хабар берган.

    «Гвинея ҳукумати Нзерекора префектурасида ва Гуека районида Эбола (БВВE) вирусидан келиб чиққан касаллик эпидемияси ҳақида эълон қилган, — дейилади ҳужжатда. — Соғлиқни сақлаш вазири раҳбарлигида ўтказилган кризисга оид шошилинч йиғилиш эпидемияга қарши бир қатор чора-тадбирлар жорий этилиши тўғрисида қарор қабул қилди. Жумладан, ким Эбола билан касалланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахсларни аниқлаш ва уларнинг барчасини яккалаш назарда тутилган».

    Портал тарқатган хабарга кўра, йиғилиш Эбола белгиси бор тўрт нафар вафот этган беморнинг қони таҳлили натижаси чиққандан кейин чақирилган. Тест натижалари уч нафар вафот этган шахсда бундай белги борлигини тасдиқлаган. Тўртинчи шахснинг жавоби ҳали кутиляпти.

    Гвинея ҳукумати тақдим қилган маълумотларга қараганда, дастлабки БВВE ҳолати Гуека шаҳрида ҳамширада қайд этилган, ва у 28 январда ҳаётдан кўз юмган. Кейинги куни етти кишида аниқланган. Уларнинг барчаси ҳамширанинг дафн маросимида иштирок этган. Касалланганлардан бири мамлакат пойтахти Конакрида яшайди, деб хабар беради ТАСС.

    Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Гвиеняга БВВEга қарши курашда мавжуд ресурслар билан ёрдам кўрсатилишини эълон қилди.

    «Биз Эбола билан курашда катта тажрибага эга бўлган Гвинеяни қўллаб-қувватлаш учун зудлик билан барча имкониятларни ишга соламиз», — деди т ЖССТнинг Гвинеядаги вакили Альфред Джордж Ки-Зербо.

    Гвинея 2014—2016 йилларда Ғарбий Африкада Эбола тарқайдиган марказлардан бирига айланиб қолган. Шунда Африканинг ушбу қисмида 11,3 минг киши қурбон бўлган. Касалланганлар сони эса 28 мингдан ошиб кетган.

    Эболанинг ҳозирги авж олиши эса Африкада бу ойдаги иккинчи ҳолат. Конго Демократик Республикаси шарқида 1 февралдан Бутембо шаҳри ҳудудида тўрт нафар Эбола билан касалланганлар аниқланганди. Улардан икки нафари қурбон бўлган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates