Ҳафта ўртаси айрим ҳудудларда ёмғирли ўтиши мумкин

    Мамлакатимизда 16 май 2022 1248

    Бугун республика бўйича ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади. Кундуз куни ҳаво май ойи ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларгача исийди ва 27-30° атрофида бўлади.

    Эртага республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    18 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

    19 майда фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

    20 майда республика бўйича қуруқ ва илиқ бўлади.

    Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 25-30° атрофида, баъзи жойларда 32° гача бўлади.

    18-19 май кунлари тоғларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ушбу ҳафтанинг қолган кунларида фақат айрим тоғли ҳудудларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган ёмғирлар кузатилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates