Ҳамюртимиз Австриянинг Эстерхази саройида бериладиган концертда мусиқачилар сафида иштирок этади

    Маданият 3 июл 2020 1920

    Австриянинг Айзенштадт шаҳри Эстерхази саройида 19 сентябрь куни «Вена мумтозлари» сифатида эътироф этилган Гайдн, Шуберт ва Бетховен мусиқаларига бағишланган концерт бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Айзенштадт сайёҳлик уюшмаси маълумотига асосланиб.

    Унда пойтахтимизнинг В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи битирувчиси, моҳир пианиночи Роман Рабинович таниқли Эстерхази саройида уч нафар пианиночилар таркибида машҳур композиторлар асарларини ижро этади.

    «Мусиқа ихлосмандлари Эстерхази саройида ўтказилиши кутилаётган бетакрор кечада сўнгги йилларда Гайдн, Бетховен ва Шуберт ижод намуналари устида изланишлар ва ижодий фаолият олиб борган уч нафар таниқли ёш мусиқачилар ижро маҳоратидан баҳраманд бўлишади», деб ёзади Австрия интернет манбаси.

    Қайд этиш жоиз, асли ўзбекистонлик ёш истеъдод соҳиби АҚШ, Канада, Россия ва Европа давлатлари мусиқа ихлосмандлари қалбини забт этишга муваффақ бўлган. У Артур Рубинштейн номидаги 12-Халқаро фортепиано усталари танлови ғолиби ҳисобланади.

    Ўтган йили АҚШнинг “The New York Times” нашрида чоп этилган мақолалардан бирида ватандошимиз ижро маҳоратига баҳо берилиб, «Жўшқин ҳиссиётларга бой» дея таърифланган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates