«Hanshin Engineering & Construction» компанияси Қўқонда замонавий турар-жой мажмуаларини қуради

    Урбанизация 14 ноябр 2020 2017

    Жанубий Корея ишбилармонлари делегацияси «Қўқон-сити» замонавий турар-жой мажмуаси қурилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради.

    Бугун Корея – Ўзбекистон бизнес марказида мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси кўмагида «Hanshin Engineering & Construction» компаниясининг ижрочи директори Чои Мун Гю ва Қўқон шаҳар ҳокими Маъруф Усмонов ўртасида онлайн тарзда музокаралар ўтказилди.

    Учрашувда, шунингдек, Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ҳузуридаги Корея - Ўзбекистон бизнес уюшмаси раисининг муовини Ким Чанг Кеон, «Plus International» компанияси президенти Ким Донг Юл, «HSNK» компанияси президенти Хан Ман Гён ҳамда Қўқон шаҳри ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этди.

    Тадбир давомида томонлар «Қўқон-сити» ҳудудида замонавий кўп хонадонли турар-жой мажмуаларини қуриш билан боғлиқ баҳс-мунозараларни давом эттирди. Ушбу сармоявий лойиҳани Қўқон шаҳрида ажратилган жами 34 гектар майдонда амалга ошириш режалаштирилган.

    «Hanshin Engineering & Construction» компанияси ижрочи директори Чои Мун Гюнинг маълум қилишича, ҳозирги эпидемиологик вазиятга қарамай, Жанубий Корея томони 16-19 ноябрь кунлари Қўқон шаҳрига делегация жўнатишга қарор қилган. Ташриф доирасида Ўзбекистон уй-жой бозоридаги вазиятни батафсил ўрганиш, қурилиш моллари етказиб берувчилар, лойиҳалаштириш институтлари билан учрашув ва музокаралар ташкил этиш, шунингдек, мазкур лойиҳа учун ажратилган ҳудудни кўздан кечириш режалаштирилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates