Ҳар бир ўқувчи қалбида истеъдод яширинган бўлади

    Бўш вақтда 11 ноябр 2021 3548

    Умумий ўрта таълим мактабларида «Ижодий- маданий ишлар бўйича тарғиботчи» лавозим ёки иш ўрнининг ташкил этилиши мен каби юзлаб инсонларнинг ҳаётини тубдан ўзгартирди.

    Мактабни тугатишим биланоқ яна шу мактабнинг ўзида иш фаолиятимни бошлаб, бошқа мактабларда турли вазифаларда ишласам ҳам мана шундай бир лавозим, иш ўрни бўлишини ич-ичимдан орзу қилар эдим.

    2000 йил мактабни тугатиб олий ўқув юртига маълум бир сабабларга кўра ўқишга киролмадим. 2002 йилда эса педагогика коллежида таҳсил олиб, мактабдаги иш фаолиятимни давом эттирдим. Ўқувчилик давримдан китобга ошно бўлиб шеър ва ҳикоялар машқ қилиб турардим, аммо ҳеч қачон уларнинг устида жиддий ишламас эдим. Баъзан мактабда турли тадбирларда саҳна кўринишларини ҳам ўзим ёзиб саҳналаштирардим. Ёзганларим эса кейинчалик эсимдан чиқиб кетар ёки шунчаки дафтар варақларида қолиб кетарди...

    Бундай ўйлаб қарасам, бугунги кунда ҳам қанчадан-қанча ўқувчи ёшларнинг истеъдодлари тоғ жинслари орасида кўмилиб ётган олмослар каби мавжуд, аммо яширин ва номаълум ҳолда қолиб кетяпти. Бу борада бошланган шу ишлар, айнан ана шундай олмосларни юзага чиқаришга қаратилгандек, гўё. Ўқувчи ёшлар билан яқиндан ишлаб, уларнинг истеъдодларини англаб, тўғри йўналтириш олмосларни топибгина қолмай, унга ишлов бериш ҳам демакдир. Ўтган қисқа давр мобайнида олиб борилган ишлар натижаларини биргина «Тарғиботчи» журнали ёки маҳаллий газеталарда чоп этилаётган ўқувчи ёшларнинг ижод намуналаридан кўриб турибмиз. Нафақат ўқувчилар, балки уларнинг устозлари ҳам ўз қораламаларини тақдим этиб, ўзларининг очилмаган қирраларини кашф этяптилар. Ажабланарли жойи шундаки, айнан ижодкор деб излаб топилаётган ўқувчиларимизнинг аксарияти табиатан ўта уятчан ёки ўта сергап бўлиб, баъзиларини бир кўришда адабиётдан йироқда деб ўйлайсан киши. Бундан кўриниб турибдики ҳар бир ўқувчининг ўз олами, яширин қобилияти мавжуд.

    Юқори синфларда, яъни ўтиш давридаги йигит-қизларнинг баъзилари қандайдир қўрс ёки жиззаки бўлиб кўринмасин, улар билан мулоқотда бўлганингда ички олами умуман бошқача эканини англайсан. Уларнинг баъзилари актёрликка, спортга ҳеч бўлмаганда энг паст ўзлаштираётгани техникаю тикувчиликка қизиқиши ва иқтидори борлигини пайқайсан. Бу эса бугунги кун устози шахсан тарғиботчиси нафақат ижодий- маданий ишлар бўйича тарғиботчи, балки чин маънода феъли кенг руҳшунос ҳам бўлиши керак демакдир. Зеро тарғиботчи айнан ўқувчилар билан фаолият олиб борар экан, уларнинг кўнглига йўл топа билиши, сирлаша олиши, улардаги яширин қобилиятларни шундай юзага чиқариши лозимки, бундан беихтиёр ўқувчининг ўзи ҳам жўшқинланиб, илҳомланиб янада ёрқинроқ порлашга ҳаракат қилсин.

    Гуласал Жуманиязова,

    Тупроққалъа тумани

    9-сонли мактабнинг

    Ижодий- маданий ишлар бўйича

    тарғиботчиси.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates