Ҳар бир вилоятда электр ускуналари ва материаллари захираси эҳтиёжлари учун 10 миллиард сўмдан маблағ ажратилади

    Ҳукумат 11 май 2023 1816

    Йиғилишда ёз ойларида электр тизимларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, юклама ошиб кетиши натижасида уларнинг ишдан чиқишини олдини олиш чораларини ўз вақтида кўриб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Паст кучланишли 30 минг километр электр тармоғи ва 10 мингта трансформаторни мукаммал таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш топширилди.

    Бу борада март ойида Тошкент шаҳрида электр таъминотини яхшилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, бунга 4,2 триллион сўм ажратилди. Унга мувофиқ 900 километр электр тармоқлари, 230 та трансформаторни янгилаш ва реконструкция қилиш, 5 та янги подстанция қуриш режа қилинган.

    Вилоятлар ҳокимларига электр ускуналари ва материаллари захираси учун эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиб, ҳар бир вилоятда 10 миллиард сўмдан маблағ ажратиш топширилди.

    1 августга қадар 2023 йил учун режа қилинган тармоқ ва трансформаторларни таъмирлаш ишларини якунига етказиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун вилоят, шаҳар ва туманларда 400 га яқин бригада ташкил қилинади.

    Шунингдек, мутасаддиларга иссиқлик энергия станцияларига бугунги кунга нисбатан 6 миллион куб метрга кўп газ етказиб беришни таъминлаш, 1 июлга қадар 200 минг тонна мазут захирасини яратиш топширилди.

    Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини кучайтириш, электр энергияси ва газнинг ноқонуний истеъмолига барҳам бериш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates