баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарлар кутиб олинди

    Ҳарбий 1 апрел 2021 139

    Сурхондарё вилояти Термиз темир йўл вокзалида муддатли ҳарбий хизматни белгиланган муддатини ўтаб бўлган аскарларни кутиб олиш тадбири бўлиб ўтди.

    Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Алишер Ширинов, Сурхондарё вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи подполковник Бахтиёр Бекмуродов, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вилоят минтақавий бўлинмаси, Мудофаа вазирлиги фахрийлари ҳамда Термиз ҳарбий оркестри ва Термиз шаҳар маданият маркази ходимлари иштирок этдилар.

    Ҳарбий хизматдан маънан, ҳам руҳан тобландим, десам муболаға бўлмайди, дейди Андижон вилоятида ўз йигитлик бурчини адо этиб келган муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар Муҳриддин Назаров. - Ўзбекистон имкониятлар мамлакати. Ёшлар учун бугунги кунда кенг имкониятлар эшиги очилган. Мен Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган «Энг илғор мутахассис» кўрик танловида фахрли биринчи ўринни қўлга киритдим ва давлат тест маркази томонидан ўтказилган имтиҳондан юқори бални тўплаб имтиёзли тавсияномага эга бўлдим. Келгусида олий ўқув муассасасида таҳсил олиб, давлатимиз учун керакли кадр бўлишга ваъда бераман.

    Тантанали сўзга чиққанлар томонидан бугунги кунда миллий армиямиздаги ўзгариш ва янгиланишлар, ҳарбий қисмларда юрт посбонлари учун яратилган қулай шароитлар хусусида, шунингдек, ҳаёт мактаби-армияда тобланган аскарлар келажакда жамият ривожига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишига умид билдирдилар.

     

    III даражали сержант Акбар АХМEДОВ,

    Термиз гарнизони

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates