Ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарларни уйларига кузатиш маросими бўлди

    390 нафар ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига Миллий гвардия қўмондонлиги номидан ташаккурномалар юборилди

    Миллий гвардия Марказий девони ҳамда ҳудудий бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтаётган муддатли ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун тавсияномалар ва намунали хизмат қилган аскарларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топшириш тадбири бўлиб ўтди.

    Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов иштирок этиб, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг келгуси фаолиятида муваффақият тилади. Бу каби тадбирлар республиканинг барча ҳудудларидаги Миллий гвардия ҳарбий қисмларида ўтказилди.

    Муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган 390 нафар ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига Миллий гвардия қўмондонлиги номидан ташаккурномалар юборилди.

    Шунингдек, ҳарбий қисмларда жамоат тартибини сақлашга жалб этилган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар ҳаётини сақлаб қолиш каби фидойи хизматлари қўмондон томонидан эътироф этилиб, эсдалик қўл соати билан рағбатлантирилди.

    Хизматни намунали ўтаб, тест синовларидан муваффақиятли ўтган 1396 нафар муддатли ҳарбий хизматчига Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун тавсияномалар берилди.

    Миллий гвардия тизимида кадрлар тайёрлаш масаласи ҳамда кадрлар резервини яратиш мақсадида контракт бўйича ҳарбий хизматга ва қўриқлаш хизматига ходим сифатида 2282 нафар муддатли ҳарбий хизматчилар ҳарбий-касбий саралашдан ўтказилиб, 1483 нафари синовлардан муваффақиятли ўтдилар.

    Ҳозирги кунда 150 нафарга яқин муддатли ҳарбий хизматчиларни келгусида Миллий гвардия тизимида контракт асосида хизмат ўташ учун олиб қолишни режалаштирилган.

    Миллий гвардия тизимида хизматни ўтаб уйларига қайтарилаётган 3150 га яқин муддатли ҳарбий хизматчилар ҳам келгусида фуқаролик жамиятида ўз ўрнини топиб, давлатимиз равнақи ва тараққиёти учун ўз ҳисcларини қўшадилар.

    Миллий гвардия тизимида хизматни ўтаб қайтган барча муддатли ҳарбий хизматчилар доимо эътибор марказида бўлади ҳамда уларни келгусида ўқиш ва ишга жойлаштириш бўйича ёрдамлар амалга оширилади. Улар Тошкент темир йўл вокзалида хизматдошлари билан хайрлашиб, вилоятларига жўнаб кетишди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates