Ҳарбий хизматни ўташ тартибига ўзгартиришлар киритилди

    Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар таркибидан бўлган ОҲТМ курсантларининг ўқиш даврида моддий ёрдам олиш ҳуқуқлари бекор қилинди.

    Президент қарорига кўра, контракт бўйича ҳарбий хизматчилар таркибидан бўлган ОҲТМ курсантларининг ўқиш даврида қуйидагиларни олиш ҳуқуқлари бекор қилинди:

    Жумладан, берилган ҳарбий унвонлар бўйича маоши;

    охирги эгаллаб турган асосий лавозими бўйича лавозим маоши, хизмат йиллари учун устама;

    махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама;

    қўшинни жанговар ҳолатда ушлаб турганлик учун бир йўла тўланадиган пул мукофоти;

    узлуксиз ҳарбий хизмати учун бир йўла тўланадиган пул мукофоти; моддий ёрдам.