Ҳарбийларга янги уйлар топширилди

    Сўнгги йилларда миллий армияни изчиллик билан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Шу билан бирга, мамлакатимизда ҳарбийларга ўз хизмат вазифаларини бекаму кўст адо этишлари учун барча шароитлар яратиб берилаётир.

    Қўшкўпир туманининг “Ғазовот” чегара постида хизмат қилаётган ҳарбийларга янги уйлар калитини топшириш маросими катта байрамга айланди. “Эргаш дурадгор хусусий қурилиш корхонаси қисқа фурсатларда қуриб битказган 10 та хонадонга мўлжалланган замонавий турар-жойларда барча шароитлар муҳайё қилинган.

    Тантанада туман ҳокими, ҳарбий қисмлар командирлари таркиблари иштирок этишди. Туман маданият уйи санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

    Рўзимбой ҲАСАН,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири