Ҳаво фильтри ичига яширилган дорилар фош этилди

    Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Т.И. бошқарувидаги “Камаз” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

    Натижада, автомашина кабинасининг тепасидаги ҳаво фильтри ичида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 19,4 миллион сўмлик 92 қути сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

    Яна бир ҳолатда мазкур постга кириб келган, фуқаро А.Ж. бошқарувидаги “Камаз” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

    Натижада, автомашина салонида умумий қиймати 24,8 миллион сўмлик 124 қути дори воситалари яширилганлиги фош бўлди.

    Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates