Ҳаво транспорти соҳасига инвестицияларни жалб этиш истиқболлари муҳокама этилди

    Транспорт 30 июн 2022 1310

    Жорий йил 29 июнда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков фуқаро авиацияси соҳасида таниқли турк мутахассиси, «Turkish Airlines» Директорлар кенгашининг собиқ раиси Илкер Айжи билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон томонидан Транспорт вазирлиги раҳбарияти ҳам иштирок этди.

    Музокаралар чоғида Ўзбекистон ҳаво транспортида ташувчиларининг рақобатбардошлигини ошириш ва ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга оширишга хусусий инвесторларни жалб этишни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилди.

    Туркия томони ҳаво транспортида ташиш соҳасида Туркиянинг илғор тажрибасини жорий этишга кўмаклашиш ва ушбу соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга тайёрлигини билдирди.

    Учрашув якунида томонлар ўзаро муносабатларнинг муҳокама этилган йўналишлари доирасидаги амалий ҳамкорликдан манфаатдорлигини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates