Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, 1 ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажати бюджетдан қопланади

    Ҳукумат 13 апрел 2021 5617

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятларни янада кенгайтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича янги механизмларни жорий этиш топшириғига кўра, 1 июндан бошлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

    Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га кирганларга қизиқишидан келиб чиқиб, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатининг бир қисми қопланади.

    Шу билан бирга, 1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади.

    Бундан ташқари, ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.

    Ушбу мақсадлар учун Ёшлар агентлигига йил давомида қўшимча 100 миллиард сўм ажратсин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates