Ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлган шахсга чора кўрилди

    Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Жиззахдаги заводда ҳайвонлар тириклайин куйдирилмоқда...ми?" сарлавҳали хабар тарқалди.

    “Бир ҳайвон иккинчи ҳайвонни ўтда куйдирмоқда” ва “Жиззахдаги заводда ҳайвонлар тириклайин куйдирилмоқда...ми?”, сарлавҳалари билан тарқалган хабарларда Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда жойлашган “Xuaxin” цемент заводи ишчиси кийимидаги шахснинг кучук боласини куйдираётгани айтилган эди.

    Зафаробод тумани ИИБ ходимлари томонидан ушбу хабар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, мазкур ҳолатни содир этган шахс Хитой Халқ Республикасида туғилган, “Xuaxin” ўзбек-хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи Ман Минг эканлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод туман ИИБ ҳодимлари томонидан Ман Мингнинг ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) кўрсатилган хуқуқбузарликни содир этганлиги туфайли маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақида Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates