Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

    Кўҳна кентда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида меҳр-мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.

    Ёрдамга муҳтожларга кўмаклашиш, меҳр ва мурувват кўрсатиш азалий қадриятларимиздан бири саналади. Зеро, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини кучли ҳимоя қилиш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилишида ҳам катта маъно мужассам.

    Бу жараён Самарқанд вилоятида ҳам кенг қулоч ёймоқда. Шу мақсадда кўҳна кентда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида меҳр-мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.

    Унда вилоятдаги умумтаълим мактабларида 2021-2022-ўқув йилида уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ўксик кўнгиллари хушнуд этилмоқда. Мазкур хайрли ишларда “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси жамоаси фаол иштирок этишмоқда.

    Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқамаси бошлиғи Д.Ачилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи аъзолари Ургут туманидаги “Қолдивойжар” МФЙда яшовчи 12-умумтаълим мактаби ўқувчиси Сарвара Акбаралиева ҳолидан хабар олиш мақсадида, у истиқомат қилаётган хонадонда бўлди.

    Унга қишки кийим-бош, ўқув қуроллари, мактаб анжомлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тортиқ этилиб, хонадоннинг ижтимоий муаммолари ўрганилди ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

    Шунингдек, бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи аъзолари Ургут туманидагиКенагас” МФЙда яшовчи 13-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Жахонгир Шомуродовнинг ҳам ҳолидан хабар олишди. Ёш ҳаваскор рассомга махсус доска, рангли бўёқ ҳамда расм чизиш жамланмаси ҳадя этилди.

    – Бундай меҳр ва эътибордан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Мен анча вақтдан бери расм чизишни орзу қилардим. Лекин тегишли қўлланмалар, расм чизиш жамланмасини харид қилишга имкониятим йўқ эди, – дейди Рустамжон Шомуродов. – Мана бугун агроинспекция ходимлари келишиб, менга орзу қилганларимнинг барчасини совға қилишди. Бундан бошим осмонга етди. Мен сингари, якка тартибда, уйда таълим олаётган ўқувчилар ҳам эътибордан четда қолмаётгани учун, авваламбор, Президентимизга, ҳукуматимизга катта миннатдорчилик билдираман. Катта бўлсам, албатта зўр рассом бўламан.

    Эътиборли жиҳати шундаки, инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан бундай мурувват тадбирлари давомли бўлиши, уйда якка тартибда таълим олаётган бу икки нафар ўқувчига доимий кўмак берилиши белгиланди.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates