Ҳибсга олинган Шароф Рашидов тумани ҳокими номидан пул ажратишга оид қаролар имзолангани аниқланди

    Ижтимоий тармоқларда Шароф Рашидов тумани ҳокими ҳибсга олинган бўлишига қарамай, унинг номи билан пул ажратишга оид 5 та қарор имзолангани ҳақида хабарлар тарқалган.

    Бундан бир муддат олдин Маҳмуд Холбўтаев 8 июль куни 10 минг доллар пора олаётганда ДХХ ходимлари томонидан ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди. Ҳоким ҳибсга олинган бўлишига қарамай, 8—9 июль кунлари унинг номи билан 1,2 миллиард сўмдан ортиқ пул ажратишга оид 5 та қарор имзолангани ҳақида хабарлар тарқалди.

    “E-qaror” электрон тизимида 8—9 июль кунлари ҳақиқатан ҳам Маҳмуд Холбўтаев номидан имзоланган 5 та маҳаллий кенгаш қарори мавжуд бўлиб, уларнинг иккитаси (1, 2) у қўлга олинган 8 июль куни, учтаси (1, 2, 3) эса 9 июль куни унинг номидан имзоланган.

    Шароф Рашидов туман прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

    "Тўпланган ҳужжатлар бўйича қонуний қарор қабул қилиниши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган", дейилади хабарда..
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates