Ҳилол Насимов “Бош ролни яна ўғлига берибди” деганларга ўз муносабатини билдирди

    Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Мерос” фильми июль ойида Ҳиндистонда ўтказилган “Олтин тулпор” халқаро кинофестивалида “Энг яхши хорижий фильм” номинацияси бўйича ғолиб бўлган эди.

    Фильм ушбу кинофестивалда “Энг яхши режиссёрлик иши” номинацияси бўйича ҳам эътироф этилди. Мазкур фильм май ойида Россияда бўлиб ўтган “Золотой Витяз” кинофорумида “Қозоқ ва ўзбек халқлари ўртасидаги анъана ва муносабатларнинг умумийлиги мавзусини очиб бергани учун” махсус диплом билан тақдирланган.

    Фильм режиссёри Ҳилол Насимов “Бош ролни яна ўғлига берибди” деганларга ўз муносабатини билдирди:

    – Бош роль ижрочиси менинг ўғлим эканини фақат Ўзбекистонда билишади, холос. Кинофестивалга эса айнан бош роль ижрочисининг муваффақиятли туафйли таклиф қилиндик. Барча харажатларни ҳам ўзлари тўлашди. Таниқли кинорежиссёр Сергей Русаков ўғлимни саҳнага олиб чиқиб, “Танишинг, бош роль ижрочиси Фотиҳ Насимов!” деганида барча томошабинлар чин дилдан олқишлади. Ҳаяжонланганимдан, “Бу йигит менинг ўғлим”, деб унинг елкасига қоқиб қўйдим. Баъзи санъаткор дўстларимиз, “Нега ҳадеб ўғлингни бош ролга олаверасан”, дейишди. Уларга шундай жавоб бермоқчиман, аввало ўғлим актёр бўлиш учун олий маълумот олган. Қолаверса, агар у ўз ролини эпламаганида хориждаги ижодкорлар буни очиқ-ойдин айтган бўларди. Режиёёр сифатида менинг талабларимга жавоб бергани учун бош ролга Фотиҳ Насимовни танлаганман.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates