Бу ҳақда Hindustan Times газетаси хабарди.
Ҳодиса Ҳайдарободдан Бангалорга тахминан 44 нафар йўловчи билан йўлга чиққан Kaveri Travels компаниясининг автобуси миллий автомагистралда мотоциклга урилиб кетганида содир бўлган.
“Икки ғилдиракли транспорт воситаси автобус остига тушиб, ёнилғи бакига урилган ҳолда, тезда портлашга ва автобус бўйлаб аланганинг тез тарқалишига сабаб бўлган”, деди полиция.
Бахтсиз ҳодиса содир бўлган пайтда йўловчиларнинг аксарияти ухлаётган бўлган. Баъзилар уйғониб, ойналарни синдириб, ташқарига сакраб чиқишган, аммо бир неча дақиқа ичида аланга бутун автобусни қамраб олгани сабабли кўпчилик ичкарида қолиб кетган. Маҳаллий аҳоли воқеа жойига тезда етиб келишди ва ўт ўчирувчилар етиб келгунга қадар жабрланганларни қутқаришга ҳаракат қилишди.
Полиция эҳтиётсизлик ва ёнилғи оқиши ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкинлигидан шубҳаланиб, бахтсиз ҳодиса ҳолатларини текширишни бошлади. Хабарларга кўра, автобус ҳайдовчилари бахтсиз ҳодисадан сўнг дарҳол воқеа жойидан қочиб кетишган. Улар ҳали ҳам қидирилмоқда, деб хабар берди report.az.








