Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади

    Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун, 1 июль куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа билан видеоконференция шаклида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

    Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабарида келтирилишича, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, сўнгги йил давомида жадал ривожланди, муҳим келишув ва натижаларга эришилди.

    Коронавирус пандемияси шароитида тегишли вазирлик ва идоралар барча замонавий алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳамкорликни давом эттиргани қайд этилди.

    Шунингдек, турли даражалардаги бўлажак икки томонлама учрашувларни ўтказиш муддатлари бўйича таклифлар юзасидан фикр алмашилди.

    Суҳбат сўнгида Вазир Сантош Жага икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

    Элчи Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти доимий равишда қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик изҳор этди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates