Бу ҳақда штат табиий офатларга қарши кураш бошқармаси хабар берди.
“Мусон ёмғирлари оқибатида қурбон бўлганларнинг умумий сони 240 нафарга етди, жумладан, кўчки, тошқин ва кучли ёмғир ёғиши билан боғлиқ ҳодисаларда 125 киши, йўл-транспорт ҳодисаларида эса 115 киши ҳалок бўлди”, дейилади бошқарма хабарида.
Иккита миллий автомагистраль тўсиб қўйилган, бу эса тоғли ҳудудлар билан муҳим алоқани узмоқда. Вилоятда электр ва сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Штат бўйлаб кўчкиларни кузатиш бўйича кўплаб станциялар ҳозирда ишламаяпти, бу эса давом этаётган муссон мавсумида ўз вақтида огоҳлантириш ва офатларга тайёргарлик кўриш борасида хавотирга сабаб бўлмоқда, деб хабар берди report.az.









