Ҳиндистон ва Туркияга авиақатновлар учун вақтинчалик чекловлар ўрнатилди

    Саломатлик 8 май 2021 1228

    Тегишли ташликотлар таклифини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини жиловлаш, унга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш ҳамда ушбу инфекциянинг янги штаммларини юртимизга кириб келишини олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган айрим давлатлар билан ўзаро авиақатновларга қуйидаги вақтинчалик чекловлар жорий қилинди:

    Истанбул шаҳридан Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарларига авиақатновларни 2021 йил 5 майдан 1 июнга қадар тўхтатиш;

    Ҳиндистон ва Туркияга сайёҳлар учун мўлжалланган барча чартер қатновларни жорий йил 10 майдан бошлаб эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатиш;

    Тошкент-Истанбул йўналишида авиақатновларни вазиятдан келиб чиқиб, жорий йил 10 майдан бошлаб паритет асосида (талабдан келиб чиқиб) камайтиришга қарор қилинди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates