Ҳиндистонда 7 миллиондан ошиқ COVID-19 аниқлансада...

    Долзарб 12 октябр 2020 638

    Эронда 24 соатда 251 киши коронавирусдан вафот этди, бу энг юқори кунлик кўрсаткич бўлди, деб хабар беради AP News.

    Reuters ахборот манбасининг хабарига кўра, Италияда COVID-19 ҳолатлари ортиб бориши туфайли янги чекловлар жорий этилиши кўриб чиқилмоқда. Хусусан, зиёфатлар ўтказиш, кафе, бар ва ресторанлар фаолияти тартибга солинади.

    Ҳиндистонда COVID-19 ҳолатлари 7 миллиондан ошган бўлсада, сўнгги ҳафтада янги ҳолатлар сони камайди, деб хабар тарқатган ABC News.

    Исроилда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун янги марказ очилди. Чунки мамлакат — дунёда кунлик вирус юқтириш бўйича аҳоли бошига энг юқори кўрсаткичга эга давлатлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Gulf News хабар беради.

    Словакияда пайшанба кунидан бошлаб қатъий карантин чекловлари, жумладан ниқоб тақиш режими жорий қилинади. Барча фитнес марказлар, аквапарклар, чўмилиш ҳавзалари ва сауналар ёпилади, деб огоҳлантиради The Guardian.

    Худди шу манбанинг тарқатган хабарига кўра, якшанба куни Грецияда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан вафот этиш бўйича энг кўп кунлик кўрсаткич яъни 13 та ўлим қайд этилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates