Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатидаги машҳур туристик масканда дарё устидаги темир кўприкнинг қулаб тушиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, 50 нафардан ортиқ киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Times of India 16 июнь, душанба куни.
Кўприк қулаганда унинг устида ўнлаб туристлар бўлган ва кўпчилик дарёга тушиб кетган. Олти киши қутқариб олинди, баъзиларини сув оқизиб кетгани сабабли қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса 15 июнь куни Пуне округининг Кундамала туманида содир бўлган, у ерда сўнгги бир неча кун ичида кучли ёмғир ёққан. Кўприкнинг қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 51 киши жароҳатланди, улардан саккиз нафарининг аҳволи оғир.
Қайд этилишича, кўприк эски бўлган ва ҳодиса пайтида одамлар сонинг кўплиги унинг қулашига сабаб бўлиши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.