Ҳиндистондан муносабат: Тошкент конференцияси ўз вақтида илгари сурилган ташаббусдир

    Эртага Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлайди.

    Мазкур конференция иштирокчиси - Жавоҳарлал Неру университетининг (Ҳиндистон) Россия ва Марказий Осиё давлатларини ўрганиш маркази профессори Санжай Пандей мазкур анжуман олдидан бўлажак форум бўйича ўз муносабатини билдирди.

    - Ушбу юқори даражадаги конференция Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари давлатларининг ўзаро боғлиқлигини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўз вақтида илгари сурилган ташаббус, деб таъкидлади профессор Санжай Пандей. — Сабаби, мазкур минтақалар тарихий ва маданий жиҳатдан кўп йиллардан буён узвий боғланган.

    Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев республика Президентлигига сайланганидан буён Ўзбекистон ўзига қўшни давлатлар, Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда минтақадан ташқаридаги давлатлар ўртасидаги ўзаро дўстона алоқаларни ривожлантириш борасида қатор долзарб ташаббусларни илгари сурди.

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Шундай бўлишига қарамай, мамлакатларимиз ўртасида ҳали тўлиқ ўзлаштирилмаган катта имкониятлар мавжуд. Шулардан бири туризм соҳаси ҳисобланади.

    Ўзбекистон ҳукумати томонидан дунё иқциодиётига катта салбий таъсир ўтказган пандемия оқибатларини бартараф этиш борасида ўз вақтида самарали чоралар кўрилди.

    Ҳиндистонлик олим Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик, хусусан, туризм соҳасидаги ўзаро алоқалар жуда катта истиқболга эга эканлигига алоҳида эътибор қаратди. Ва буни ҳар икки мамлакатда ҳам узоқ ўтмишга эга тарихий ва меъморий ёдгорликлар мавжудлиги билан асослар экан, Ўзбекистон беқиёс флора ва фаунаси билан маданий ва спорт сайёҳлиги, экотуризм учун жаннатмонанд ўлка ҳисобланишини, шунингдек, Ўзбекистонда темир йўл ва ва бошқа инфратузилмалар жуда яхши йўлга қўйилганлиги эътироф этди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates