Ҳиндистоннинг йирик авиакомпанияларидан бири Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқчи

    Ҳинд авиакомпанияси жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистонга ҳаво қатновларини йўлга қўйиш имкониятлари ўрганиб чиқмоқда.

    Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Ҳиндистоннинг «IndiGo» авиакомпанияси масъул ходимлари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди.

    Мулоқот чоғида хорижий авиакомпанияларни Ўзбекистон авиация бозорига жалб этиш, улар учун қулай шароитлар яратиш бўйича кўрилаётган чоралар-тадбирлар, тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

    «IndiGo» авиакомпаниясининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича вице-президенти Ражан Малҳотра мазкур компания фаолияти, янги хорижий манзиллар қамровини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида сўзлаб берди.

    Икки мамлакат ўртасида тобора ўсиб бораётган сайёҳлик оқимини назарда тутган ҳолда ҳинд авиакомпанияси вакили жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистонга ҳаво қатновларини йўлга қўйиш имкониятлари ўрганиб чиқилаётганини маълум қилди.

    Музокараларнинг навбатдаги босқичини ташкил этиш мақсадида «IndiGo» авиакомпанияси вакилларининг яқин муддатларда Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этишга келишиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates