баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    “Ҳиндистоннинг ёзма мероси: Ҳинд-Ислом ҳаттотлигининг ёзма санъати” номли кўргазма очилди

    Кўргазмада 100 дан ортиқ Ҳирот санъат мактаби буюк ҳаттотларининг XV-XIX асрларда Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида яратган ҳаттотлик ишларидан намуналар намойиш этилмоқда.

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар дўстлик, ишончли ҳамкорлик, минг йиллик тарихий-маданий, маънавий ришталар орқали ривожланиб келган. Қадимдан икки давлат илм-фан тараққиёти ва тинчликка интилиб, халқлар бирдамлиги учун ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратган. Буюк бобокалонларимиз Ҳиндистон халқининг тарихи бобида беназир асарлар яратгани, ўзбек ва ҳинд санъатлари миллий маданиятлар ва адабиётларимиз ҳамоҳанг эканлигидан далолат беради.

    2021-йил 1-апрел куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Ҳиндистоннинг ёзма мероси: Ҳинд-Ислом хаттотлигининг ёзма санъати” номли кўргазма очилди. Кўргазма Лал Бахадур Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган.
    Кўргазмада 100 дан ортиқ Ҳирот санъат мактаби буюк ҳаттотларининг XV-XIX  асрларда Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида яратилган куфий, наш, сулс, настаълиқ, шикаста, таълиқ йўналишидаги ҳаттотлик ишларидан намуналар намойиш этилмоқда.

    Ушбу ёзув намуналари, айниқса Қуръон оятларининг Наш ва Сулс хатида нафис ёзилишида кенг қўлланилган. Ҳинд ёзувлари орасида энг машҳурлари Шардф, Брахми, Хароштий ва бошқалардир. Ушбу ёзувларда эпиграфлар мавжуд. Кўпгина замонавий ёзувлар Брахмийдан олинган.
    Кўргазма 20-апрелгача давом этади.

     

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates