Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича,Тян-Шан қўнғир айиғи қўриқхона ҳудудининг Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларида учрайди.
Шунингдек, Қўнғир айиқ — республика фаунаси ноёб турларидан бири бўлиб, у табиатан камёб, яъни мозаик тарқалган кенжа тур саналади.
Одатда, айиқлар қиш мавсуми яқинлашар экан, қишки уйқуга кетишдан олдин тўйиб овқатланишга ва бу билан ўзига керакли бўлган моддаларни, витаминларни тўплаб олишга ҳаракат қилади. Фотоқопқон олган тасвирда ҳам Тян-Шан қўнғир айиғи озиқ излаб юрганини кўриш мумкин.
Тян-Шан қўнғир айиғи Қизил рўйхат ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.