Ҳиссий стресс онага ҳам, болага ҳам таъсир қилиши мумкин

    Саломатлик 6 июл 2020 1721

    COVID-19 пандемияси туфайли оналар орасида ташвиш, руҳий тушкунлик кучаймоқда. Тадқиқотга кўра, кўпроқ ҳомиладор аёллар ва янги оналар COVID-19 пандемияси пайтида ташвиш ва тушкунлик аломатларини бошдан кечирмоқдалар.

    Алберта университети тадқиқотчилари 900 нафар янги оналар билан сўров ўтказишди. Унга кўра, янги оналарнинг 40,7 фоизи пандемия туфайли хавотирда, 15 фоизи депрессив аломатларга эга эканликларини аниқладилар. Шунингдек, тадқиқот янги оналарнинг 72 фоизи ўртача ва юқори ташвишни ҳис қилганлиги, пандемия туфайли ташвиш билдираётган оналар сонининг 43 фоизга кўпайишини кўрсатди.

    — Бизнинг маълумотларимиз COVID-19 пандемияси даврида ҳомиладор ва туғруқдан кейинги аёлларнинг руҳий тушкунлиги ва хавотирининг сезиларли даражада ошганлигини намойиш этади, - деди Алберта университети доктори Марги Давенпорт АBS Newsга.Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, депрессия ва ташвиш ҳомиладор бўлган ҳар икки аёлдан бирига салбий таъсир қилади.

    Ижтимоий ва жисмоний яккаланиш, уйда кўпроқ вақт сарфлаш, атрофдаги одамларнинг соғлиғи ҳақида ташвишланиш каби кўплаб ўзгаришлар ҳомиладорлик ва оналикни бошдан кечирган аёлларда стрессларни янада кучайтириши мумкин.

    Ҳозирги пайтда қанчалик тушкун ва хавотирли ҳомиладор аёлларни тушуниш мумкин, — деди доктор Нита Ландри, аккредитив бўйича тасдиқланган акушерлик ва гинеколог ABS Newsга.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, ташвиш ва тушкунликнинг ҳиссий таъсири онага ҳам, болага ҳам жисмоний таъсир кўрсатиши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates