Ҳоким масъулларни кескин огоҳлантирди

    Бухоро бетакрор тарихий обидалар, асрларга тенг маданий мерос объектларига бой. Маълумотларга кўра, уларнинг сони 829 тани ташкил этади. Аммо уларни борлигининг ўзи етарли эмас. Агар қаровсиз қолса, зиён-заҳмат етиши тайин. Шу боис, уларни ҳар тарафлама муҳофаза қилиш, келажак авлодларга безавол етказиш асосий вазифалардандир.

    Моддий маданий ва археология мероси объектларининг аксарияти таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги кўп бор танқид қилинган. Уларнинг сайёҳлик салоҳиятидан фойдаланиш имконияти йўқолиб бораётганлиги ҳам бор гап. Маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилиш ишларида етарли даражада илмий-тарихий ёндашув бўлмаган. Бу ҳам ҳақиқат.

    Бу ҳақда бежиз сўз очмадик. Чунки ҳатто баъзи ёдгорликларнинг қаровсизлик оқибатида ҳам нураб бораётганлиги кишини ташвишлантиради. Кўкалдош ва Нодир Девонбеги мадрасалари шулар жумласидан. Лаби ҳовуз ансамблининг шарқий қисмида жойлашган Нодир Девонбеги мадрасаси дастлаб карвонсарой сифатида қурилган. Кейинчалик мадрасага айлантирилган. Мадраса катта масжид, дарсхона вазифасини ўтаган залдан, тўртта дарсхона ва 28 та ҳужралардан иборат бўлган.

    Қатор йиллар мазкур масканда таълим берилган. Совет ҳокимияти йилларида ислом динига қарши кураш авж олгач, мадрасада таълим бериш тўхтатилган. Ҳозирда у ҳунармандчилик марказига айлантирилган. Аниқроғи, мадраса ҳужраларининг аксарияти маҳаллий ҳунармандларга бўлиб берилган.

    Вилоят ҳокими Ботир Зарипов тегишли мутасаддилар ҳамроҳлигида сайёҳларнинг доимий диққат марказида бўлиб келган мазкур мадрасанинг ҳолатини ўрганди. Мадрасадаги баъзи ҳужралар омборхона вазифасини ўтамоқда. Улар таъмирталаб, ўта абгор аҳволда.

    "Кўкалдош мадрасасидаги ҳолат ҳам жиддий эътирозларга сабаб бўлди", дейилади Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

    Хусусан, вилоят раҳбари Бухоро шаҳар ҳокими Ж.Носиров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Шаҳриёров ва маданий мерос бошқармаси бошлиғи Ш.Маҳмудовни бир ҳафта муддатда Бухоро шаҳридаги ҳар битта масжид ва мадрасани, маданий мерос объектларини ўрганиш ва уларни ободонлаштириш бўйича қатьий огоҳлантирди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Шахриёровга жорий йилнинг 10 апрелига қадар вилоятдаги тарихий аҳамиятга молик барча объектларни ободонлаштириш топшириғи берилди. Бунда пухта ёндашув долзарб эканини қайд этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates