“Huawei” компанияси видео-конференция алоқа тизими ҳамда мактаб ўқувчилари учун планшетларни беғараз ёрдам сифатида тақдим этди

    Рақамлаштириш 16 сентябр 2020 15127

    Маълумотларга кўра, бугун пандемия сабаб таълим муассасалари иш фаолиятини тўхтатган мамлакатларнинг 60 фоизи тўлиқ рақамли таълимга ўтган.

    Таъкидлаш жоизки, таълим тизимига рақамли технологияларни олиб кириш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш, албатта, замон талабаларидан биридир.

    Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ҳам бошқа алоқадор муассасалар билан ҳамкорликда мазкур кун талабини босқичма-босқич амалий жиҳатдан ўқув жараёнига татбиқ этмоқда.

    Рустам Каримжонов, Халқ таълими вазири ўринбосари:

    — Пандемия биз яшаб турган дунёни тубдан ўзгартирди. Мазкур вақт мобайнида АКТ юзага келган ижтимоий муаммоларга ечим топиш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Шунинг учун ҳам рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб номлагани ҳам бежизга эмас. Зеро, муҳтарам юртбошимиз2020 йилнинг номида рақамли иқтисод атамаси борлиги ва бу борада кенг оммага, мактаб болаларига тушунчалар бериш учун педагогларга тинмай мурожаат қилмоқдалар. Халқ таълими соҳасида ҳам рақамли тизимни ривожлантиришда бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда. «Онлайн мактаб», «Кундалик.уз», «Қабул.мактаб.уз», “Kitob.uz”, “Edu Market”, “Edu Kids”, “Coursera”, “Ўқитувчилар Aссоциацияси”, “Idea.itsm.uz” лойиҳалари шулар жумласидан.

    2k2a6739-2.jpg

    Ривожланган давлатларнинг энг нуфузли таълим муассасалари ҳам аллақачон рақамлашган масофавий ўқитиш тизимига ўта бошлаган. Аммо бу масаланинг бошқа томони борки, мазкур тизимга ўтишдан олдин, таълимнинг янги ўқув дастур ва методик жиҳатларини ҳисобга олиниши зарур. Таълим муассасалари ва ўқувчиларни зарурий технологик қурилмалар ва воситалар билан тўлиқ таъминлаш эса бу борада энг долзарб масалалардан бири. Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ҳамкор ташкилот билан ушбу масалаларда кенг ҳамкорликларни йўлга қўйган.

    Мисол тариқасида жорий йилда Тошкент шаҳридаги 133- ва 250-мактабларда амалга оширилган рақамли таълимни жорий этиш бўйича пилот лойиҳаларни айтиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа Халқ таълим вазирлиги, «Ўзбектелеком» компанияси ва “Huawei” компанияси ҳамкорлигида ташкил қилинган саъй-ҳаракатларнинг натижасидир. Мазкур иккита мактабнинг 5 тадан ўқув хоналари Huawei компанияси томонидан таъмирдан чиқарилиб, замонавий видео-конференц алоқа тизими, ҳамда мактаб ўқувчилари учун планшетлар беғараз ёрдам сифатида тақдим этилди. Тажриба сифатида рақамли ўқув тизими борасида янги ечим ва ўқувчилар салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган ечимлар намойиш қилинди.

    2k2a6759-2.jpg

    Хабарингиз бор, ахборот-коммуникация технологиялари таъминоти ҳисобга олиниб, коронавирус инфекцияси юртимизга кириб келмасидан аввал Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари ҳамда ЎзМТРК ҳамкорлигида рақамли таълим тизимининг узвий қисми ҳисобланган видеодарслар тайёрлаш ишлари бошланганди. Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили тугаши билан мамлакатимизнинг барча ҳудудига тўртта телеканал орқали видеодарслар узатилган. Табиийки, бу аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш билан бирга, оилада ота-она ҳамда фарзанд ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    2k2a6869-2.jpg

    Хулоса қилиб айтганда эса, таълим билан боғлиқ ишларини замон талабларига мослаб бориш учун рақамли таълим тизимини жорий этиш ишларини доимий амалга ошириб бориш зарур.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates