«Hududgaztaʼminot» АЖ истеъмолчиларнинг қулайлиги учун Telegram бот ишга туширди

    Энергетика 13 апрел 2021 2851

    Ушбу Telegram бот ГНҲАТ (АСКУГ) тизимига уланмаган газ ҳисоблагич кўрсаткичларини мустақил тарзда газ идорасига юбориш учун ишлаб чиқилди.

    Энди «Hududgaztaʼminot» АЖ истеъмолчилари нафақат газ ҳисоблагич кўрсаткичларини мустақил тарзда ўзлари киритишлари, балки табиий газ истеъмоли ҳажми бўйича барча зарур маълумотларни олишлари, рўйхатдан ўтишлари ва шахсий ҳисоб рақамларини доимий текширишлари, шунингдек, газ таъминоти учун тўловларни ҳам амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун «Telegram» мессенжерига кириб, «қидирув» қисмига @hgt_abonent_bot деб ёзиш кифоя. Mазкур ботнинг барча имкониятлари ва ундан фойдаланиш бўйича йўриқнома билан мана бу ерда яқиндан танишиш мумкин.

    Шуни таъкидлаш керакки, дастурни ишга тушириш газ ҳисоблагич кўрсаткичларини узатишни онлайн режимга ўтказиш билан боғлиқ бўлиб, айнан шу сабабли тизимдаги инспектор лавозимлари бекор қилинди. Қабул қилинган ушбу қарор, газ етказиб берувчи ва абонент ўртасида ўзаро ишончга асосланган муносабатларни ўрнатиш, шунингдек, «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган бошқарув тизими»га (ГНҲАТ/АСКУГ) уланмаган газ ҳисоблагичларидан табиий газ истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни «BillingGaz» тизимига киритишда инсон омилини қисқартиришга имкон беради.

    Фурсатдан фойдаланиб, «Hududgaztaʼminot» АЖ абонент ва табиий газ етказиб берувчиси ўртасидаги амалдаги келишувга биноан, истеъмол қилинган «зангори ёқилғи» учун тўловларни ҳар ойнинг 10-кунигача амалга ошириш кераклигини эслатади. Етказиб берилган табиий газ учун тўлов, шартномада белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, истеъмолчи етказиб берувчига газ етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда, 0,1 фоиз миқдоридаги пеня тўлайди, деб хабар беради «Hududgaztaʼminot» АЖ матбуот хизмати.

    Шунингдек, хабар орқали барча савол ва таклифлар юзасидан, 1104, 712000804, 712021104 телефон рақамлари орқали ёки «Facebook» ижтимоий тармоғидаги «Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари» гуруҳига мурожаат қилиш кераклигини эслатади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates