Ҳудудларда иқтисодий фаоллик барометри баҳоланди

    Мамлакатимизда 26 август 2021 1181

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан ишлаб чиқилган методология асосида мамлакатнинг 14 та ҳудуди бўйича 2021 йилнинг июнь ва июль ойлари учун «Ҳудудларда иқтисодий фаоллик барометри» (ИФБ) баҳоланди ва ҳудудлар рейтинги тузилди.

    ИФБ жорий йилнинг маълум бир даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳудудлар ўртасида кузатилган иқтисодий фаоллик даражасини кўрсатади ва у ҳар ойда ҳисоблаб борилади.

    Баҳолаш натижаларига кўра, жорий йилнинг январь-июль ойларида Тошкент шаҳри энг юқори фаоллик барометри индекси билан рейтингда 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари эгаллади, Нисбатан паст ҳолатлар Навоий, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида кузатилди.

    ИФБни баҳолашда қайси кўрсаткичлардан фойдаланилгани ҳақида Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари, Шерзод Отабоев қуйидагиларни сўзлаб берди:

    –Энг биринчи ишлаб чиқариш фаоллиги яъни ҳудудда саноат маҳсулотлари ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, қурилиш ишлари, хизмат кўрсатиш ва чакана савдо айланмаси ҳажмларидаги ўсиш суръатларини ифодалайдиган 5 та кўрсаткич ҳисобга олинади. — Тадбиркорлик фаоллигининг ҳам 5 кўрсаткич билан ифодаладик. Бунда фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари, янги ташкил этилган ва фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сонининг ўсиш суръатлари, фаолият юритмаётган ва фаолияти ихтиёрий тугатиш жараёнидаги кичик бизнес субъектларининг рўйхатдан ўтган жами кичик бизнес субъектлари сонидаги улушини ҳисобга олинди. Ташқи савдо фаоллиги — товар ва хизматлар экспорт-импорт ҳажмларининг ўсиш суръатларини ифодалайдиган 2 та кўрсаткич ҳам муҳим омил бўлди.

    ИФБни ҳисоблашда нисбий фарқлар ва ўзаро таққослаш услубларидан фойдаланилди ва ИФБ кўрсаткичи интеграл индексда ифодаланди. Бунда, «0»дан «1»гача қийматга эга бўлган интеграл индекс қанча «1»га яқин бўлса, жорий фаоллик даражаси шунча юқорилигини англатади ва аксинча.

    Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилояти ишлаб чиқариш ва ташқи савдо фаоллиги, Самарқанд вилояти ташқи савдо ва тадбиркорлик фаоллиги нисбатан юқори кўрсаткичларга эга бўлганлиги сабабли ИФБ бўйича рейтингда юқори ўринларни эгаллади.

    Шунингдек, тадқиқотда 2021 йилнинг январь-июль даврида январь-июнь даврига нисбатан ИФБнинг ўзгариши баҳоланди.

    Унга кўра, ижобий ўзгаришлар Тошкент шаҳри, Хоразм, Фарғона, Андижон, Навоий вилоятларида юз берди ва мазкур вилоятлар ИФБ бўйича тузилган рейтингда ўз ўринларини яхшилашга эришди. Аммо, Сирдарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида пасайиш кузатилди.

    Қайд этиш керакки, ИФБни ҳар ойда ҳисоблаш ҳудуд иқтисодиётини мунтазам диагностика қилиш, фаоллик пасайишига таъсир кўрсатувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни яхшилаш бўйича чоралар кўриш, ҳудудлар ўртасида фаол рақобатни яратиш, бунинг натижасида эса фаоллик барометрини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш имконини беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates