Ҳужайраларнинг қариши семизлик ва 2-тоифа қандли диабетнинг келиб чиқиш эҳтимолини оширади

    Мэйо клиникаси (АҚШ) олимлари ҳужайраларнинг қариши семизлик, 2-тоифа диабет ва метаболик синдромнинг асосий сабаби бўлиши мумкинлигини аниқлашди.

    Ёш ўтиши билан танада қариган ҳужайралар тўпланади. Улар бўлинишни тўхтатади, аммо яллиғланишни келтириб чиқарадиган ва метаболизмни бузадиган моддаларни ажратишда давом этади. Вақт ўтиши билан бу жигар, ёғ ва мушак тўқималарида бузилишларга олиб келади ва инсулин қаршилиги хавфини оширади.

    Ушбу механизмни нишонга олиш учун тадқиқотчилар янги даволаш усулини таклиф қилишди: сенотерапия. Ушбу даволаш усули қариган ҳужайраларни йўқ қиладиган, уларнинг зарарли таъсирини блоклайдиган ёки организмга улардан тезроқ қутилишга ёрдам берадиган дориларни қўллайди.

    Муаллифларнинг фикрига кўра, ҳужайра қаришига қарши курашишга қаратилган терапиялар семизлик, диабет ва ёшга боғлиқ касалликларнинг олдини олишнинг келажакдаги усулларининг асосини ташкил қилиши мумкин. Узоқ муддатда бундай дорилар нафақат метаболизмни яхшилайди, балки фаол ва соғлом умр кўришни ҳам узайтиради, деб хабар берди lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates