Ҳужжатларда кўрсатилмаган 1 миллиард сўмдан ортиқ косметика маҳсулотлари режаси фош бўлди

    Тошкен шаҳар божхона бошқармасининг “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида йирик миқдордаги товарларни олиб кириш режаси фош этилди.

    Унга кўра, хориждан божхона постига “дори воситалари” товарлари олиб келинган.

    Мазкур товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, божхона юк декларацияси ва юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, тахминий қиймати 1 млрд. 106 млн. сўмлик 3,1 тонна оғирликдаги 61 турдаги 13 минг 836 дона косметика маҳсулотлари борлиги аниқланди.

    Мазкур товарлар вақтинча сақловга олиниб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates