Ҳужжатларда кўрсатилмаган 25 кг заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

    Хавфсизлик 21 сентябр 2020 1036

    Навоий халқаро аэропортига “Истанбул-Навоий” йўналишидаги юк авиарейси орқали юборилган курьерлик жўнатмалари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

    Кўрик натижасида курьерлик ташкилоти томонидан тақдим этилган электрон ва қоғоз шаклидаги юк ҳужжатларида кўрсатилмасдан божхона назоратидан яширилган, жами 25 кг, умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 100 млн сўмга тенг бўлган “Лигатура” заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

    P.S. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3873 сонли қарори талабларига мувофиқ, курьерлик жўнатмаларига тегишли электрон ва қоғоз кўринишидаги ҳужжатларда жўнатмаларда мавжуд барча товарлар ҳамда юборувчи ва қабул қилувчи шахслар тўғрисида тўлиқ маълумот акс эттирилиши лозим.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates