Ҳужжатлардан тушиб қолган 534 миллион сўмлик товарлар фош бўлди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Божхона органлари томонидан божхона тўловларидан қочиш мақсадида йирик миқдордаги товар-моддий бойликларни юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳолда олиб киришга уринишларга қарши аёвсиз кураш олиб борилмоқда.

    Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан
    “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан юк контейнерида келтирилган халқ истеъмоли товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

    Натижада, божхона юк декларациясида ва юк ҳужжатларида кўрсатилмаган 534,7 млн. сўмлик 4 турдаги товарлар борлиги аниқланди.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга
    84,8 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates