Ҳуқуқини билган панд емайди

    Бугунги кунда Тошкент давлат педагогика университетида ёшлар билан ишлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва муаммоларини бартараф этиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилган.

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Чилонзор тумани адлия бўлими ҳамкорлигида талабалар ўртасида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

    Семинар мазмунидан келиб чиққан ҳолда ёшларнинг ватанпарварлигини кучайтириш, ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

    Бугунги кунда Тошкент давлат педагогика университетида ёшлар билан ишлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва муаммоларини бартараф этиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилган. Мавзу доирасида университет факультетлари бўйича мунтазам тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

    Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий саводхонлик, коррупцияга қарши курашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, одам савдосига қарши курашиш мавзуларида маърузалар қилинмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates