Ички ишлар органлари ходимлари аҳолининг ишончли ҳимоячиси бўлиши керак

    Ҳар бир ИИО ходими ишга қабул қилинган кундан, эгаллаб турган лавозими ҳамда бажарадиган иши хусусиятидан қатъи назар, ушбу кодексга бирдай ва сўзсиз риоя этишга мажбурдир.

    Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 январь санасида “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сонли Қарори ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамжиҳатликда, ўзаро ишонч руҳида фаолият юритишини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси ҳам тасдиқланди. Ҳар бир ИИО ходими ишга қабул қилинган кундан, эгаллаб турган лавозими ҳамда бажарадиган иши хусусиятидан қатъи назар, ушбу кодексга бирдай ва сўзсиз риоя этишга мажбурдир.

    Бундан ташқари, янги қарор билан ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги Низом, Ички ишлар органларида кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг Йўл харитаси тасдиқланган.

    Фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, камтар ва босиқ бўлиш, ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъи назар, ҳеч бир шахс, гуруҳ ёки ташкилот камситилиши ёки афзал кўрилишига йўл қўймаслик жуда муҳимлиги белгиланган.

    Қолаверса, Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган ва 21 январдан кучга кирган юқоридаги дастуриламал ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши алоҳида қайд этилган. Чунончи, айни кўрсатма Юртбошимизнинг «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак!» деган эзгу даъвати билан чамбарчас боғлиқ.

    Дилшодбек НАЗАРОВ,
    Наманган шаҳар бўйича ИИОФМБ кадрлар билан таъминлаш

    гуруҳи катта инспектори, майор
    Бекзод ЭЛМУРОДОВ,
    шу гуруҳ инспектори, лейтенант

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates