Ички ишлар органлари ходимлари беллашди

    Мусобақанинг финал босқичи Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2 нафар биринчи тоифали ҳакамлари томонидан баҳоланди.

    Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, айниқса ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва бу орқали мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирокини таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Бу борада ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ҳам оммавий спортни ривожлантириш, жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт турлари бўйича спортчи ходимларни саралаш ва иқтидорлиларини танлаб олиш (селекция) борасида чора-тадбирлар белгилаб олинган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг «Ички ишлар органларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури» тасдиқланди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилар куни муносабати билан жорий йилнинг 11–13 январь кунлари Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ходимлари ўртасида «Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг «мини футбол» тури бўйича мусобақа ўтказилди.

    Ушбу мусобақада жами 16 терма жамоа ўзаро беллашди.

    Мусобақа натижасига кўра, Вазирлик Ахборот хизмати терма жамоаси аъзоси Баҳодир Қодиров «Энг яхши дарвозабон», вазирлик Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти терма жамоаси аъзоси Акбар Маннопов «Энг яхши ҳужумчи» деб эътироф этилди.

    Муросасиз кечган мусобақада Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси терма жамоаси 1-ўринни, Ички ишлар вазирлиги Академияси 2-ўринни, вазирлик Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти 3-ўринни қўлга киритди.

    Ғолиб ва совриндорлар кубок, қимматбаҳо совғалар ҳамда диплом билан тақдирланади.

    Мусобақанинг финал босқичи Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2 нафар биринчи тоифали ҳакамлари томонидан баҳоланди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates