баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ички туризм ривожига хизмат қилувчи янги вертолётларнинг тақдимоти ўтказилди

    Туризм 31 июл 2021 289

    2021 йил 31 июль куни “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ УАТ самолёт-таъмирлаш мажмуасида AIRBUS H-125 ва MI-8MTV вертолётлари тақдимотини ўтказди.

    Давлатимиз раҳбари туризм инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари тақдимотлари билан танишар экан, мамлакатимиз ҳудудларининг транспорт логистикасини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга эканини, бу юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга имкон беришини бир неча бор таъкидлади. Шу муносабат билан сотиб олинган янги вертолётлар Президент томонидан белгиланган ички туризмни ривожлантириш вазифаларини самарали ҳал этиш имконини беради.

    “Uzbekistan Helicopters” аэровизуал парвозлар бўйича хизматларни тақдим этади, шунингдек, энг мураккаб қурилиш лойиҳаларининг монтаж ишларини бажариш, йирик ҳажмли юкларни ташиш, тоғларга туристик экскурсия парвозларни ва Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб йўловчиларни ташишни ҳам амалга оширади.

    Таъкидлаш жоизки, “Uzbekistan Helicopters” жамоаси учун парвозлар хавфсизлиги устувор йўналиш ҳисобланади. Бунинг учун ташкилотда профессионал учувчилар ва муҳандис-техник таркиб шакллантирилган, моддий-техник база мунтазам равишда модернизация қилиб борилмоқда.

    Масалан, AIRBUS H-125 вертолёти юқори баланд тоғ ва иссиқ иқлим шароитларида фойдаланишга мослаштирилган ва ташқи илгакка осган ҳолда 1400 килограммгача юкни олиб кета олади. Шунингдек, авиатранспорт кузатув-қутқарув операцияларини амалга ошириш, йирик ёнғин майдонларини ўчириш, юкларни кўтариш, ҳосилни чанглатиш, электр узатиш тармоқларини юқоридан кузатиш, аэровидео тасвирга олиш, парашютда сакраш, геологик қидирув каби кенг кўламли вазифаларда самарали қўлланилади.

    Бугунги кунда “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ учувчилари муҳандислар ва техниклар билан ҳамкорликда янги AIRBUS H-125 ва MI-8MTV вертолётларини эксплуатация қилиш бўйича тажриба ва малакаларини мустаҳкалашмоқда.

    Тақдимотда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов бугунги кунда мамлакатимизда туризм соҳасига қаратилаётган эътибор ҳақида гапириб, туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган бундай лойиҳаларнинг амалга оширилиши яқин истиқболда мамлакатда ички туризни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

    Тадбир доирасида туризм соҳаси вакиллари, ОАВ ходимлари ва блогерлар тўртта янги вертолёт билан яқиндан танишишди ва Тошкент-Белдерсой-Амирсой-Чимён йўналиши бўйлаб махсус танишув парвозини амалга оширишди.

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates