ИИВ “Чимёндаги ёпиқ йўлдан жонли репортаж” мавзусида тарқалган видео лавҳа юзасидан расмий муносабат билдирди

    Хавфсизлик 2 январ 2021 941

    Хабарингиз бор мамлакатимизда янги йил байрами муносабати билан 1, 2, 3 январь кунлари дам олиш куни деб белгиланди.

    Шу сабабли республикамизнинг барча ҳудудларидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда фуқаролар ташриф буюрмоқда.

    Бугун 2 январь куни соат 10:00га қадар Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканлари автотураргоҳлари автомобиллар билан тўлганлигини, ушбу автомобиль йўлининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, шунингдек тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракатланиши мураккаблигини ҳисобга олиб, тик нишабликларда транспорт воситаларини тўхтаб қолиб, хавфли ҳолат содир этмасликларини олдини олиш мақсадида “4Р-12” автомобиль йўлининг 61-километрида яъни тоғли ҳудуднинг бошланиш қисмида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмоқда.

    Фуқаролардан ушбу амалга оширилаётган ишлар фуқароларнинг тоғли йўлларда хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида амалга оширилаётганини тушунишларини сўраймиз.

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates