Ижодий- маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолияти самарадорлиги

    Бўш вақтда 18 ноябр 2021 4730

    Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари натижасида халқимизнинг онгу тафаккури, дунё-қараши ўзгариб боряпти.

    Юртимизда ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятини барпо этишда
    «Миллий тикланишдан- миллий юксалиш сари» деган ҳаётбахш ғоянинг аҳамияти тобора ортиб боряпти.

    Бугун ҳар бир умумтаълим муассасасида ижодий- маъданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этган эди.
    Мазкур лавозим жорий этилгандан кейин, Республикамизда, бўлаётгани каби Хоразм вилояти Боғот тумани умумтаълим мактабларида ҳам янгича муҳит, ижодкорлик нафаси кириб келди.
    Натижада мактабларда ижодий муҳит пайдо бўлди, китобхонлар клублари шаклланди, тасвирий санъат, мусиқа, театр, актёрлик, журналистика соҳаларига нисбатан ўқувчиларда янада қизиқиш кучайди. Демак, ёшларни китобхонликка жалб этиш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш ва таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратилгани бежиз эмас экан.
    Боғот туманидаги 11-сон умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи, журналист Отажон Полвоновнинг саъй-ҳаракатлари билан, ёш ижодкорларнинг ижод намуналари, шеърлари «Хоразм ёшлари» нашриёти томонидан нашр этилган «Мактаб бўстони» жамоа тўпламларидан ўрин оляпти. Ҳаттоки ёш ижодкорларнинг илк шеърий тўпламлари ҳам чоп этиляпти.
    Тумандаги 11-сон умумтаълим мактабининг 6- синф ўқувчиси Рустамбоева Нигинанинг «Олам аро буюгим» ва 9-сон умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Султонова Диноранинг «Ҳаётимнинг баҳори» номли тўпламлари шулар жумласидандир. Бундан ташқари, ижодкор ўқувчиларнинг ижод намуналари, уларнинг китобхонликка оид фикрлари ҳам ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар томонидан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилиб бориляпти.
    Яқинда Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллик муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Боғот туман бўлинмаси томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Келажаги бор истеъдодлар» кўрик-танлови ташкил этилди. 13 ноябрда Боғот тумани маданият саройида мазкур танлов ғолиблари сараланди.
    «Келажаги бор истеъдодлар» танлови туманимиз мактабларидан янги истеъдодларни кашф этишга ёрдам берди ва ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг айни пайтда умумтаълим мактаблари учун нечоғлик зарур эканлигини исботлади.

    Умида Отажонова,

    Республика Маънавият ва маърифат маркази

    Боғот туман бўлинмаси бош мутахассиси.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates