Лого Лого-пв-уз

    Икки шахс бир аёлни зўрлик билан машинага жойлаб олиб кетгани юзасидан муносабат билдирилди

    Ижтимоий ҳаёт 24 ноябр 2022 897

    Ижтимоий тармоқларда 2 нафар номаълум эркак аёлни куч ишлатиб автомашинага ўтказиб олиб кетганлиги ҳолати юзасидан тарқалган видеотасвир турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.

    Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган хабарга кўра, ҳодиса жорий йилнинг 24 ноябрь куни, Учтепа тумани 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган.

    Аниқланишича, 1992 йилда туғилган Д.Ш. отаси 1963 йилда туғилган Х.М. билан бирга давлат рақами 70 R 300 SА бўлган Tracker русумли автомашинасига турмуш ўртоғи 2000 йилда туғилган М.А.ни ўтказиб номаълум томонга олиб кетган.

    Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида М.А. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли 1 нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб уйдан чиқиб Тошкент шаҳрига кетиб қолганлиги, уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, юқоридаги манзилдан топганлиги ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб борганлиги аниқланди.

    Ҳозирда M.A. оила даврасида соғ-саломат эканлигини маълум қиламиз.

    Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилмоқда. М.А. ва унинг оиласи хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда. Текширув якуни бўйича айбдор шахсларга қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    No date selected
    декабр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates