Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жондор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.К. фуқаро М.С.дан 4 000 АҚШ долларини 52 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, Департаментнинг Хива шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.Ж. фуқаро М.Х.дан 3 300 АҚШ долларини 42,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.