Иккита вилоятда қуёш электр станцияларини қуриш учун инвесторлар аниқланди

    Энергетика 20 май 2021 3778

    2021 йил 20 майда Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 180-220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр (қуёш) станцияларини (ҚФЭС) қуриш лойиҳалари бўйича тендер ғолиблари аниқланди.

    Электр энергиясининг ҳар бир кВт соатига 1,57 цент таклифи билан Abu Dhabi Future Energy Company PJSC (Masdar 220 МВт) компанияси Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида электр станциясини қуриш бўйича тендер ғолиби деб топилди.

    Лойиҳалар доирасида ҳар бир ишлаб чиқарувчи инвестор қуёш электр станциясини, шунингдек 220 кВли янги подстанцияни қуриши керак.

    Мазкур тендер савдоларида 84 та халқаро компания иштирок этиш истагини билдирган. Шулардан икки босқичли танловдан ўтганидан сўнг 15 та малакали иштирокчилар таклифларни, шу жумладан тижорат, техник ва молиявий таклифларини билдиришди.

    2021 йил 16 майига қадар таклифларни қабул қилиш давомида Самарқанд вилоятида 7 та лойиҳа ва Жиззах вилоятида 8 та лойиҳа таклифи келиб тушди.

    Ушбу лойиҳалар Ўзбекистонда умумий қуввати 1 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш дастурининг бир қисми хисобланиб, у Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда. Дастурга Халқаро молия корпорацияси (ХМК) техник ёрдам кўрсатади.

    Дастур қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли стратегиянинг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб хисобланади. 2030 йилга бориб мамлакатда электр энергиясига ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш учун 5 ГВтгача тежамкор ва экологик тоза қуёш энергиясини ишлаб чиқариш режалаштирилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates