Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ВГТРК ва РИА Новости агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Мен бу ҳалокатли йўл, деб ҳисоблайман. Биринчидан, Арманистон биз билан қуролланиш пойгасига дош бера олмайди. Гарчи улар Ғарбдан қурол-яроғларнинг кўп қисмини бепул ёки кредитга олишларига қарамай, улар табиий равишда ҳисобдан чиқарилади. Аммо бу ҳолатда ҳам улар биз билан қуролланиш пойгасига дош бера олмайди”, деди у.
Июнь ойида Франция Мудофаа вазирлиги раҳбари Себастьян Лекорню Париж Киевга етказиб берган Франциянинг CAESAR ўзиюрар артиллерия тизимларини сотиб олиш бўйича Арманистон Франция билан шартнома имзолаганганини маълум қилганди.
Шундан сўнг Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Франция расмийлари шу йўл билан Жанубий Кавказда провокацион фаолият олиб бораётганини ва Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашишига, минтақада барқарор тинчликни таъминлашга тўсқинлик қилаётганини маълум қилди, хабар беради ria.ru.
Октябрь ойида Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати АҚШ Ереванга қуролли кучларни ислоҳ қилишда ёрдам беришни ваъда қилгани ҳақида хабар берган эди.